Хорижда ишлаш истагидаги номзодлар ҳудудларда қандай тайёрланяпти? Шароит ва дастурлар хорижий иш берувчилар талабларига қанчалик мос? Тизимнинг қуйи бўғинида қандай муаммолар бор?
📌 Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Андижон вилоятидаги ўрганишлари шу саволларга қаратилди.
📍 Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида ўқиш ва яшаш шароитлари, амалий тайёргарлик имкониятлари кўздан кечирилди. “Kara” ўқув полигони лойиҳаси тақдимоти билан танишилди.
🇯🇵 REIWA лойиҳасида Японияда, 🇩🇪 Berlin Zentrum ва Globogate дастурларида Германияда ишлаш учун тайёрланаётган номзодлар, жумладан тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилинди.
📍 Ўрганишлар вилоят маркази билан чекланмади. Улуғнор туманида ҳокимлик вакиллари билан хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун сайёр қабул ўтказилди.
📌 Тизим натижаси фуқаро билан ишлайдиган энг қуйи бўғинда кўринади.
❓ Номзодни шунчаки хорижга ишга жўнатиш эмас, балки тил, касб ва зарур билимга эга рақобатбардош мутахассис сифатида тайёрлаш учун яна нимани ўзгартириш керак?
📷 Фикрингизни 👉 Instagram 👈 саҳифамизда ёзиб қолдиринг.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration





