Тошкентда “BerufsEXPO — 2026” касбий таълим ва бандлик кўргазмаси бошланди. Унда Германиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси, Миграция агентлиги раҳбарияти, шунингдек, Германия ва Ўзбекистоннинг 40 дан ортиқ иш берувчи компаниялари, касбий таълим ташкилотлари иштирок этмоқда.
🔥 Қизиқиш ҳам юқори — 2 500 нафардан ортиқ ёш иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.
Ёшлар шунчаки вакансия изламаяпти. Улар Германия меҳнат бозорида қайси касбларга талаб юқори эканини билиш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, ўз малакасини баҳолаш ва келажак касбини танлаш имконига эга.
Миграция агентлиги раҳбари тадбирдаги нутқида: “Биз учун асосий мақсад — фуқарони шунчаки хорижга ишга юбориш эмас. Мақсадимиз — тилни биладиган, касбга эга, ўз ҳуқуқларини англайдиган ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисни тайёрлашдир”, — дея таъкидлади.
Бугун халқаро меҳнат бозорида оддий ишчи эмас, малакаси билан қўшимча қиймат ярата оладиган мутахассиснинг имконияти ва даромади юқори.
“BerufsEXPO — 2026”
1 октябрь куни ҳам давом этади.
📍 Локация
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|


