🇺🇿🇮🇹 ИЛК БОР: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ИТАЛИЯГА МАВСУМИЙ ИШГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА
Хорижда қонуний ва ташкилий тартибда ишлаш имкониятлари яна бир давлат ҳисобига кенгаймоқда.
🇮🇹 Янги пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистондан илк бор 40 нафар қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассиси Италияга мавсумий ишга юборилмоқда.
Иштирокчилар 2 ой давомида итальян тилини ўрганиб, зарур тайёргарликдан ўтди. 1 октябрдан улар Италиянинг SALVI ташкилотида мева-сабзавотларни қайта ишлаш соҳасида фаолият олиб боришади.
Мавсумий ишнинг афзаллиги — фуқаро оиласидан узоқ йилларга ажралмайди: белгиланган даврда қонуний ишлайди, даромад ва халқаро тажриба орттиради, сўнг Ватанга қайтиб, эгаллаган кўникмаларини кейинги фаолиятида қўллаши мумкин.
🇺🇿🤝🇮🇹 Пилот лойиҳа натижалари асосида Италияга ташкилий тартибда ишга юбориладиганлар сонини босқичма-босқич ошириш ва янги меҳнат йўналишларини очиш режалаштирилган.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram