Миграция агентлиги директори Мухсинхўжа Абдураҳмонов Кореянинг “Worksmate Inc.” ва “Hyun Ju” компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Музокараларда асосий эътибор икки йўналишга қаратилди.
🔹Е-9 қурилиш йўналиши. EPS-TOPIK имтиҳонидан муваффақиятли ўтган юртдошларимизни кореялик иш берувчилар томонидан танлаш жараёнини фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Бунинг учун Кореянинг 1 500 дан ортиқ қурилиш компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи GADA платформаси ва Агентликнинг “Xorijda ish” платформасини интеграция қилиш имконияти кўриб чиқилди.
🔹 Учрашувда Корея қурилиш соҳасига Ўзбекистондан Е-7 визаси асосида малакали кадрларни жалб қилиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳа ҳам муҳокама қилинди.
Миграция агентлиги бунда “таълим — тил — тажриба — юқори малакали иш” модели асосида кадрларни олдиндан тайёрлаш таклифини илгари сурди.
🤝 Учрашув якунида Миграция агентлиги ва “Worksmate Inc.” ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ният хати — LOI имзоланди.
❗️Е-7 йўналишида ҳозирча ишга қабул бошлангани йўқ. Музокаралар келгусида ушбу механизмни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишга қаратилган.
Мақсад — Корея меҳнат бозорида юртдошларимиз учун мавжуд имкониятларни кенгайтириш ва малакали, юқори даромадли иш ўринларига янги йўлларни очиш.
Батафсил ўқиш
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration



