«Бир хабар ортидан бошланган ёрдам...»
Екатеринбург шаҳрида бир неча ойдан буён яшаш жойи ва маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар келиб тушгач, Миграция агентлиги вакиллиги ходимлари уни излаб топди.
Фуқарога зарур ёрдам кўрсатилиб, Бош консулхона билан ҳамкорликда Ватанга қайтиш ҳужжати расмийлаштирилди ва авиачипта харид қилинди.
✈️ 10 сентябрь куни юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
📞 Хорижда ишлаш даврингизда оғир вазиятга тушиб қолсангиз, мурожаат қилишни кечиктирманг. Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами ёки телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot орқали 24/7 боғланишингиз мумкин.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Post #1385
39.9K