TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.2K subscribers
Post #15480 6.04K
Ўзбекистон 2030 йилгача озиқ-овқат ишлаб чиқаришни икки баравар оширмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни икки баравар, экспорт ва қўшилган қийматни эса уч баравар оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманлар иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди. Президент мурожаатини унинг матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирган.

Бу мақсад оддий ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан кенгроқ масалани қамраб олади. Президент иқлим ўзгариши, сув танқислиги, қурғоқчилик ва логистикадаги узилишлар озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келаётганини таъкидлади.

Мурожаатда келтирилишича, ҳозир дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекмоқда. Халқаро экспертлар баҳосига кўра, тегишли чоралар кўрилмаса, 2028 йилга келиб бу рақам 1 миллиардга етиши мумкин.

Бу масала Ўзбекистон каби денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун айниқса долзарб. Товарларни ташқи бозорга олиб чиқиш ёки импорт қилишда транзит мамлакатлар ҳудудидан ўтиш зарур. Юқори транспорт харажатлари ва йўлдаги тўсиқлар эса охир-оқибат маҳсулот таннархи ва истеъмолчи тўлайдиган нархга ҳам таъсир қилади.

Шу сабаб Ўзбекистон озиқ-овқат савдоси ва логистикасидаги чекловларни камайтириш, маҳсулот етказиб бериш қоидаларини соддалаштиришни таклиф қилмоқда.

Яна бир ташаббус — Марказий Осиё, денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар ва транзит мамлакатларни боғлайдиган озиқ-овқат ҳамкорлиги дастурини ишлаб чиқиш. Халқаро молия институтлари ва хусусий инвесторлар озиқ-овқатни қайта ишлаш, совиткичларда сақлаш ва ташиш бўйича қўшма лойиҳаларга жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун,Тошкентда ўтаётган Халқаро пахта куни ҳамда денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган анжуманларда 30 дан ортиқ мамлакатдан олимлар, экспертлар, тадбиркорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👍 48
  • 👏 11
  • ❤ 10
  • 🤣 10
  • 🔥 9
  • 😁 5
  • 😱 2
More from @uzdiplomat
  1. Oct 8, 2026🔴 Педагогика университети ётоқхоналари сотиб юборилиши талабаларга қулайлик яратиш ва тир…
  2. Oct 8, 2026🔴 «Ўзбекистон почтаси» сотилмаган, аммо бошқаруви Wildberries таъсирига ўтганми? «Ўзбекис…
  3. Oct 8, 2026🔴Қуруқ гапми ёки ҳақиқат: Трамп Ўзбекистонга келадими? ✔️Халқаро нашрлар бу ҳақида нима д…
  4. Oct 8, 2026🔴Чирчиқда банк ходими 13 кишининг 1,3 млрд сўм омонатини ўзлаштирган Банкка пул қўйган фу…
  5. Oct 8, 2026uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Қадди басти нечундир яшин урган қайинларни эслатувчи шу (пахта тер…
  6. Oct 7, 2026🔴Икки таълим вазирлиги бирлашди. Энди қандай ўзгаришлар кутиляпти? Боғча, мактаб, технику…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →