2026 йилдан давлат ижтимоий суғуртаси тизимида тадбиркорлар ва иш берувчилар учун муҳим енгилликлар жорий этилди.
Энди ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали проактив тарзда, яъни фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз тайинланмоқда.
Бу, аввало, иш берувчиларнинг ортиқча молиявий юкини камайтириш, нафақаларни тўлаш жараёнини давлат кафолати асосида ташкил этиш ҳамда бизнес учун маъмурий жараёнларни соддалаштиришга хизмат қилади.
📊 2026 йилнинг 9 ойида 235 201 нафар фуқарога 1,43 триллион сўм нафақа тўланди.
Шундан:
👍 111 689 нафар аёлга — 1 триллион 269,5 миллиард сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
👍 123 512 нафар фуқарога — 159,2 миллиард сўм вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланди.
Янги тизимнинг асосий мақсади — тадбиркорлик субъектлари учун қулай муҳит яратиш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини давлат томонидан кафолатлаш.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
