Ўзбекистон–Латвия: логистика ва янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
🇺🇿🇱🇻 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида айни кунларда мамлакатимизга бизнес-миссия билан ташриф буюрган Латвия ишбилармонлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув 8 октябрь куни Тошкентда ўтказиладиган бизнес-форум арафасида ташкил этилди.
Делегация таркибидан транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, кимё саноати, замонавий технологиялар, сертификатлаш ва яшил энергетика соҳалари вакиллари ўрин олди.
💬 Музокараларда Рига эркин порти негизида Ўзбекистон–Латвия логистика хабини ташкил этиш, экспортчилар ва импортчиларни бирлаштириш, шунингдек, учинчи бозорларга биргаликда чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-резаворларни етиштириш ва музлатиш, иссиқхоналар, биогаз ҳамда органик ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
📑 Сертификатлаш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Латвиянинг 115 йилдан ортиқ тарихга эга сертификатлаш ва синов маркази билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, қўшма корхона ёки филиал ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Латвия томонига «GSP+» тизими доирасида Европа бозорига чиқиш имкониятлари, стартаплар, венчур инвестициялар ва IT соҳасидаги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида сертификатлаш бўйича Ўзбекистон тадбиркорлари иштирокида онлайн учрашув ўтказиш ҳамда устувор йўналишлар бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24595
1.66K







- 👍 5
- ❤ 2
- 🤩 1