⚖️ Ўзбекистон қонунчилигига кўра, айрим ҳолларда маҳсулотларни мувофиқликни мажбурий баҳолашдан ўтказиш, жумладан, мажбурий сертификатлаш талаби қўлланилмайди.
Хусусан, қуйидаги маҳсулотларга нисбатан мажбурий сертификатлаш талаби татбиқ этилмайди:
▪️қайта ишлаш учун божхона ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотлар;
▪️илгари фойдаланилган маҳсулотлар (қонунчиликда белгиланган истиснолар бундан мустасно);
▪️кўргазма ва ярмаркаларда намуна ёки экспонат сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар;
▪️синов, тадқиқот ёки лабораториялараро синовларни ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар;
▪️илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиладиган маҳсулотлар;
▪️гуманитар ёки халқаро техник ёрдам сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар;
▪️табиий офат, техноген фалокат ва бошқа фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган маҳсулотлар;
▪️дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг расмий фойдаланиши учун олиб кириладиган маҳсулотлар;
▪️Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун мўлжалланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хомашё, материал ёки бутловчи қисм сифатида фойдаланиладиган маҳсулотлар.
❗️Муҳим!
Мажбурий сертификатлаш талабининг қўлланилмаслиги маҳсулот барча мажбурий талаблардан озод этилади, дегани эмас.
Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва сотувчи маҳсулотнинг қонунчиликда белгиланган талаб ва меъёрларга мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тартибга солинади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
