Чорвачилик соҳасида тадбиркорларнинг таклифлари ўрганилди
👍 Жорий йилинг 6 октябрь куни чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва чорвадорлар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Ориф Бўтаев иштирокида соҳадаги мавжуд муаммолар, тадбиркорларни қийнаётган масалалар ҳамда уларнинг таклифлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида чорвачилик учун озуқа базасини кенгайтириш, озуқа экинларини етиштириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб, озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорвачиликни ривожлантириш ва тармоқда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Мулоқот якунида билдирилган таклифларни ўрганиш ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
📌 Чорвачилик ва паррандачилик соҳаларига оид масалалар юзасидан мулоқот бугун соат 16:00 да давом этади ҳамда 🟥 YouTube орқали жонли эфирда узатилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24603
2.01K




- ❤ 3
- 👍 3
- 🔥 2
- ⚡ 1