Президентнинг ПФ–175-сонли Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга нисбатан 3 йиллик мораторий жорий этилди.
Янги тартибга кўра:
Мораторий кичик бизнес субъектларига татбиқ этилади
Амалдаги мезонларга кўра, йиллик даромади 10 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари микро ва кичик бизнес тоифасига киради.
Барча текширувлар бекор қилинмайди
Жиноят иши доирасидаги, инсон ҳаёти ва саломатлиги, меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ, фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказиладиган, ҚҚСни қайтариш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ текширувлар бундан мустасно.
Ўрта ва йирик бизнес учун ҳам янги имконият бор
Агар тадбиркор ихтиёрий аудитдан ўтса, аудит қамраб олган давр бўйича қайта солиқ аудити ўтказилмайди.
Аудитда камчилик аниқланса, тадбиркор уни 30 кун ичида бартараф этган тақдирда, унга молиявий жарима қўлланилмайди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube