🇺🇿 Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарнинг асосий мақсади — давлат раҳбари нутқида белгиланган устувор вазифаларни ходимларга етказиш, мамлакат тараққиётининг муҳим йўналишлари ва амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилиш, шунингдек, келгуси вазифаларни белгилашдан иборат бўлди.
🤩 Семинарда «МАЪРИФАТ» тарғиботчилар жамияти аъзолари Файзулло Эрназаров ва Эшмурод Рахимов мавзу юзасидан маърузалар билан иштирок этдилар.
Маърузаларда мустақиллик йилларида эришилган натижалар ва унинг тарихий аҳамияти, инсон қадрини улуғлаш ва ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш, жамият ва давлат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
🎤 Тадбир якунида иштирокчилар билдирилган ғоя ва ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш, белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube









