TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #18224 2.65K
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмада муносиб тақдим этилмоқда

🇺🇿🇹🇷 Жорий йил 2 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Istanbul Fair Center” кўргазма мажмуасида “F-Istanbul” халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Мазкур нуфузли тадбир жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдоси ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, унда дунё бўйлаб юзлаб компаниялар ва ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.

✔️ Кўргазмада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ кўмагида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стенди доирасида юртимизнинг 11 та маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқда.

📌Кўргазма 5 июль куни қадар давом этади. Ўзбекистоннинг экспозицияси 4-павильон, CC235-стендда жойлашган бўлиб, ташриф буюрувчилар томонидан катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун халқаро ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, экспорт географиясини кенгайтириш, ҳамда “Made in Uzbekistan” брендини жаҳон бозорида илгари суришда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • ❤ 7
  • 🤩 1
More from @uzchamber
  1. Sep 25, 2026Ўзбекистон — IAOM Eurasia: донни қайта ишлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади 🇺�…
  2. Sep 25, 2026Ҳурматли тадбиркорлар! 🚀 Божхона қўмитаси тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият, экспорт…
  3. Sep 25, 2026📢 Касбий таълим ва малакали кадрлар масалалари бўйича очиқ мулоқотга таклиф қиламиз Иш бе…
  4. Sep 25, 2026💰 Гаровга қўйилган пул қайтарилмаса, энди нима бўлади? Президентнинг 175-сон Фармони била…
  5. Sep 25, 2026Президентимизнинг Андижонга ташрифи: юқори ташаббускорлик, кучли тадбиркорлик руҳи ва сано…
  6. Sep 25, 2026Ўзбекистон делегациясининг Эрбилга ташрифи Ироқ Қурдистони ОАВ нигоҳида 🇺🇿🇮🇶 Жорий йил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →