TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #16284 2.13K
Грузия билан ишбилармонлик алоқалар мустаҳкамланмоқда

🇺🇿🇬🇪 21-25 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ишчи ташриф билан Грузияда бўлиб турибди.


Ташрифнинг илк кунида Грузия Савдо-саноат палатаси президенти Георгий Пертая билан учрашув ўтказилиб, унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

👍 Музокаралар натижасида қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди:

👍Май ойида Грузия Савдо-саноат палатаси раҳбарлигида Грузия ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш;

👍Июнь ойида Ўзбекистон тадбиркорларининг Грузияга ташрифини ташкил этиш ва “Made in Georgia” ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмаларини ўтказиш;

👍Тбилиси ва Батумида Ўзбекистон савдо уйларини очиш;

👍 Грузия компанияларининг тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал саноати, фармацевтика каби тармоқларда Ўзбекистон ишбилармонлари ва уюшмалари билан учрашувларини ташкил этиш.

Ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
  • 👍 6
  • 👌 4
  • 🔥 2
More from @uzchamber
  1. Sep 25, 2026Ўзбекистон — IAOM Eurasia: донни қайта ишлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади 🇺�…
  2. Sep 25, 2026Ҳурматли тадбиркорлар! 🚀 Божхона қўмитаси тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият, экспорт…
  3. Sep 25, 2026📢 Касбий таълим ва малакали кадрлар масалалари бўйича очиқ мулоқотга таклиф қиламиз Иш бе…
  4. Sep 25, 2026💰 Гаровга қўйилган пул қайтарилмаса, энди нима бўлади? Президентнинг 175-сон Фармони била…
  5. Sep 25, 2026Президентимизнинг Андижонга ташрифи: юқори ташаббускорлик, кучли тадбиркорлик руҳи ва сано…
  6. Sep 25, 2026Ўзбекистон делегациясининг Эрбилга ташрифи Ироқ Қурдистони ОАВ нигоҳида 🇺🇿🇮🇶 Жорий йил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →