#БекободТажрибаси
БЕКОБОД ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНЛАРИДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИЛМОҚДА
Бекобод туманида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида кенг қамровли тиббий кўриклар ташкил этилди.
Кўриклар давомида 100 нафардан ортиқ бола текширувдан ўтказилиб, аниқланган туғма юрак нуқсони мавжуд болаларда даволаш чоралари белгиланди.
Бугун Бекободнинг ўзида бир нафар болада мураккаб кардиохирургик амалиёт муваффақиятли ўтказилиб, туғма юрак нуқсони бартараф этилди. Қолган беморларга зарур жарроҳлик амалиётлари Болалар миллий тиббиёт марказида амалга оширилади.
Мазкур ишлар Болалар миллий тиббиёт маркази ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Бекободдаги ушбу тажрибанинг асосий мақсади — туғма юрак нуқсонларини барвақт аниқлаш ва даволаш орқали ҳудудни мазкур касалликдан холи ҳудудга айлантириш.
Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
Post #23407
2.51K