#УстозгаЭҳтиром
Бугун, 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни.
Тиббиёт соҳасида устознинг ўрни беқиёс. Улардан олинган ҳар бир билим, ҳар бир сабоқ келгусида инсон саломатлиги ва ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади.
Бугун ана шу фидойи устозлардан таълим ва тарбия олган шифокорлар, ҳамширалар ва тиббиёт ходимлари ўз билим ва тажрибаларини амалиётда намоён этмоқда. Улар инсон ҳаётини асраш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, дардига дармон ва қалбига умид беришдек шарафли ҳамда масъулиятли вазифани бажармоқда.
Устознинг меҳнати — шогирдларининг ютуғида, унинг қолдирган изи эса эзгу ишларида намоён бўлади. Тиббиётда бу из ҳар бир асралган ҳаёт, ҳар бир соғайган бемор тақдирида давом этади.
Барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий муборакбод этамиз! Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва шогирдлар камолидан завқ олиб яшаш бахтини тилаймиз!
Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
Post #23403
2.12K

- 👍 1