#Жойларда
Маҳаллаларда тиббий профилактика ишлари кучайтирилмоқда
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Оққўрғон туманида манзилли профилактика ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, наркология бўйича «Д» назоратида турган фуқароларнинг ҳолати ўрганилиб, хонадонларида бўлиб, уларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш ва даволанишга йўналтирилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Мазкур йўналишдаги манзилли ишлар маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.
Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
Post #23405
2.41K