TGViewer
SUDLARIMIZ SUDLARIMIZ @sudlarimiz · 468 subscribers
Post #21 9.04K
41 фоиз судьялар судга босим бор деб ҳисоблайди

Ҳуқуқшунос олим Ботиржон Қосимов 2021 йилдаги илмий ишида Ўзбекистондаги суд ҳокимиятининг мустақиллигига хавф туғдирувчи омилларни ва тўсиқларни чуқур тадқиқ қилган.

Жумладан, Қосимовнинг фикрича:

“Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг мустақиллигига нисбатан тўсиқлар сиёсий органларнинг суд тизимига ҳамда юқори суд органларининг қуйи судларга судларнинг функционал вазифасига дахлдор бўлмаган кўрсатмаларни бериш ҳамда ижро ҳокимияти ва прокуратура органларининг таъсиридан келиб чиқаётгани баён этилган.

Ўзбекистонда судьялар ўртасида ўтказилган сўров натижалари 2016 йилга қадар судьяларга асосан миллий хавфсизлик ва прокуратура органлари босим ўтказиб келганини кўрсатган. Шунингдек, ҳозирда ҳам 60 % судьялар фаолиятида уларнинг мустақиллигини поймол этишга уриниш ҳолатлари кузатилади, 36 % судьяларга охирги 4 йилда мустақил қарор қабул қилишга таъсир кўрсатувчи юқоридан “телефон қўнғироқлари” бўлгани аниқланган.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги, 41,3 % судьяларнинг фикрича, ҳам ички (судьяларга суд раислари, юқори турувчи судларнинг босими, таъсири), ҳам ташқи (бошқа давлат ҳокимият органлари ва мансабдор шахслари, фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг босими, таъсири) хавфлар остида қолмоқда”.

Албатта, Қосимов олиб борган бу сўров натижалари 2016 ва 2021 йилдаги даврларга оид. Лекин, ҳозир 2026 йил. Суд мустақиллиги ҳақида ҳозиргидек бонг урилган вақт бўлмаган бўлса керак.

Айни пайтда ҳамма бир-бирини айблаяпти. Лекин суд мустақиллигига хавф ҳар томондан юзага келади. Ташқи таъсир ҳам, ички таъсир ҳам камаймаган деб ўйлайман. Ҳар ҳолда, судьялар билан ва суд ходимлари билан доим фикр алмашиб турамиз. Айниқса, ҳозир судьялар ва суд ходимлари ўртасида холис сўров ўтказиладиган вақт. Албатта, бу сўров холис тараф томонидан, аноним тарзда ўтказилиши керак.

Биз реал ҳолатни кўришимиз керак ва ҳеч қандай яширадиган нарса бўлмаслиги керак.

👉@sudlarimiz
More from @sudlarimiz
  1. Oct 9, 2026Судлардаги тарғибот тадбирлари осон эмас Ҳозир судларга бўлган ишончни ошириш учун суд тиз…
  2. Oct 9, 2026Судья нимадан азобланади? 1. Суд фаолиятига аралашишлар ва турли таъсирлардан. Судьянинг ф…
  3. Oct 9, 2026Хадис «Қозилар уч тоифадир: икки тоифаси дўзахда ва бир тоифаси жаннатдадир. Жаннатда бўла…
  4. Oct 8, 2026Ўхшаш ва боғлиқ 1. Бошида биринчи курс талабаларига “ҳамманг ўқишинг шарт, мен бировдан сў…
  5. Oct 8, 2026Қизиқ маълумотга кўзим тушди. Қўшма штатларнинг Давлат департаменти 2023 йилги ҳисоботида…
  6. Oct 2, 2026Бир қарашда қониқарсиздек кўринсада, аслида энг мақбул жавоб шу Яқинда Олий суд судьялари…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →