Авиакомпания вакили алоқага чиқди. Юкларнинг самолётга ортилмай қолиши ва самолётнинг юк сиғими кўплаб омилларга боғлиқлиги, бу халқаро тажрибада ҳам кузатилиши, учувчи вазиятга, хусусан, об-ҳаво шароитларига қараб қарор қабул қилишини тушунтирди. Шу билан бирга йўловчиларни огоҳлантириш ва уларга бу ҳақида хабар етказиш борасида муаммо борлигини тан олди. Вазият компания раҳбарининг назоратига олингани ва йўловчиларни хабардор қилиш тизими такомиллаштирилиши устида иш бошланганини маълум қилди. Реакция учун раҳмат.
Яхши ўзгаришларни кутамиз.
Чемоданим кеча кечқурунги рейсда келди.
@shahnozxon
Post #4624
1.67K
Shahnoza Soatova blogi Яна чемоданим йўқолди, бу сафар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейсида Чемодан йўқолиши янгилик эмас, менда аввал бўлган. Умуман, авиақатновларда учраб турадиган ҳолат. Бироқ бизнинг миллий авиакомпаниямизнинг мижозга муносабати ва қадриятлари одамни хафа қилади.…
- 👍 21
- ❤ 3
- 🤝 3