ТУРДИМОВ: ТАЪЛИМДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ЁШЛАР ҲАЁТИДА СЕЗИЛИШИ ШАРТ!
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашди.
Асосий мақсад — муаммоларни санаш эмас, уларга амалий ечим топиш.
Мулоқотда боғчалардаги таълим қамровини кенгайтириш, мактабларда билим сифатини ошириш, талабаларни касбга йўналтириш, ёшларнинг илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш, унинг меҳнати муносиб қадрланиши ва сифатли таълим бериши учун зарур шароитларни яратиш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.
Эркинжон Турдимов тизим ходимларига ўқувчи, талаба ва педагоглар ҳаётида ижобий ўзгариш ясайдиган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Хўш, бу топшириқлар қоғозда қоладими ёки боғча, мактаб ва олий таълимда ҳақиқий натижа берадими?
Чунки таълимдаги ислоҳотнинг ҳақиқий баҳоси ўтказилган йиғилишлар ёки берилган топшириқлар сони билан эмас, боланинг олган билими, ўқитувчининг шароити ва ёшларнинг келажакдаги имкониятлари билан ўлчанади.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46090
3.13K







- 👍 13
- ❤ 3
- 👀 2