TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.1K subscribers
Post #12873 957
Рўйхатдан ўтган асосий яшаш манзилида вақтинча истиқомат қилмаган 800 минг нафарга яқин фуқаро фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида фуқароларнинг вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки хорижда бўлган даврида асосий яшаш манзили бўйича айрим коммунал хизматлар учун тўловлар ҳисобланиши ҳолатлари ўрганилди.

Маълумки, амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан абонентлар сонидаги ўзгаришлар тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланган тақдирда, қарздорлик қайта ҳисоб-китоби шахслар сони ўзгарган санадан бошлаб амалга оширилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса, қайта ҳисоб-китоб ўтган уч ой учун амалга оширилади.


⚡️ Ўрганишларда вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар яъни, хорижда вақтинча истиқомат қилаётган, ишлаётган, иш қидираётган (меҳнат мигрантлари) ва таҳсил олаётган абонентлар тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги ҳолатга мос келмагани ҳамда янги абонентлар ҳақидаги маълумотларнинг тизимга киритилмагани маълум бўлди.

🖋 Хусусан, мазкур ўрганишлар давомида ушбу даврда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилмаган  қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаро ҳамда ичимлик суви  таъминоти бўйича ҳисоблагич билан таъминланмаган хонадонларда эса 100 нафарга яқин фуқаро яшамагани аниқланди.

✈️Натижада хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 22 млрд сўмга яқин  асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
 
🪪 Қўмита томонидан коммунал хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида биллинг тизимларини миграция маълумотлари базалари билан интеграция қилиш ҳамда чет элда бир ойдан ортиқ бўлган абонентлар ва улар билан яшовчи шахслар учун қайтиб келгунга қадар ҳар ойлик қайта ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш масаласи бўйича тегишли идора ва ташкилотларга таклифлар берилди.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 14, 2026Ижтимоий тармоқларда “Бир манзил, бир телефон — икки рақобатчи” – деб номланган танқидий м…
  2. Oct 14, 2026#брифинг ✈️ Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўт…
  3. Oct 14, 2026#радио Нарх шаклланиши ва рақобат масалалари муҳокама қилинди ✈️ Эфир давомида нархларнинг…
  4. Oct 14, 2026👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами 🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қ…
  5. Oct 13, 2026🇺🇿 12–13 октября 2026 года в Брюсселе состоялся международный семинар «Законодательство…
  6. Oct 13, 2026🇺🇿 2026 йил 12–13 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида Европа Комиссиясининг Рақобат масалал…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →