👫 Семинар дастури давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш, монополияга қарши текширув воситалари, иқтисодий концентрацияни назорат қилиш ҳамда битимларни кўриб чиқишда уларнинг иштирокчиларига мажбуриятлар белгилаш масалаларини қамраб олди. Миллий рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.
🪪 Экспертлар билан мулоқот доирасида трансчегаравий савдо масалалари, жумладан, асл маҳсулотлар импортига қўйиладиган чекловлар ҳамда товар белгиларига бўлган ҳуқуқлар билан рақобат қонунчилиги талабларининг ўзаро нисбати кўриб чиқилди. Муҳокама Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган иш юзасидан 30 сентябрь куни DG COMP экспертлари билан онлайн шаклда ўтказилган дастлабки маслаҳатлашувларнинг давоми бўлди. Асосий эътибор импорт чекловларининг мустақил импортёрларнинг бозорга киришига, нархлар шаклланишига ва истеъмолчиларнинг танлов имкониятларига таъсирини баҳолаш ёндашувларига қаратилди.
Шунингдек, DG COMPнинг "Сиёсат ва стратегия" директорати директори Мария Ясперс билан учрашув бўлиб ўтди. Унда институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, трансчегаравий масалалар бўйича эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, рақобат сиёсати ва давлат ёрдами соҳасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма ўқув тадбирларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро англашув меморандумини имзолаш имконияти ҳам алоҳида кўриб чиқилди.
🖋 Ўрганилган тажриба ва эксперт тавсиялари миллий қонунчиликни инобатга олган ҳолда таҳлил қилиниб, Қўмитанинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга асос бўлади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube


