TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.1K subscribers
Post #12860 4.34K
Ҳаво йўллари орқали ички қатновлардаги йўловчи ташиш чипта нархлари пасайтирилди

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан авиация бозорида ички авиақатновларда йўловчилар учун мавжуд тарифлар, нарх шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари  ўрганилди.

🇺🇿 Ўрганишлар давомида Рақобат қўмитаси томонидан авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, мазкур харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига ички йўналишларда авиачипталар нархларини пасайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

🇺🇿 Ушбу таклифлар юқори Инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланиб, Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб ички йўналишларда авиачипталар нархлари ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилди.

Мазкур чора-тадбирлар:
➡️ аҳоли учун авиақатновларни янада қулай ва ҳамёнбоп қилиш;
➡️ ички туризмни ривожлантириш;
➡️ ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш;
➡️ хизмат сафарлари ва шахсий ташрифларни режалаштиришда қўшимча қулайлик яратиш;
➡️ истеъмолчилар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.


‼️ Рақобат қўмитаси аҳоли манфаатларига дахлдор бозорларни таҳлил қилиш ва ўрганиш ишларини изчил давом эттириб, аниқланган муаммолар бўйича амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 12, 2026#биржа_савдолари Бухорода биржа савдолари бўйича семинар ўтказилди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Б…
  2. Oct 12, 2026#ОАВ_биз_ҳақимизда Истеъмолчилар мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар ✈️ Рақобат қўм…
  3. Oct 12, 2026👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами 🤔 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва исте…
  4. Oct 10, 2026🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (5 - 10 октябрь кунлари) 🗓 5…
  5. Oct 10, 2026Тошкентда "TAF!26" халқаро реклама фестивали бўлиб ўтди 📆 Бугун, 10 октябрь куни пойтахтд…
  6. Oct 9, 2026Айрим мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларнинг яқин ку…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →