TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.1K subscribers
Post #12852 1.27K
Тошкентда "TAF!26" халқаро реклама фестивали бўлиб ўтди

📆 Бугун, 10 октябрь куни пойтахтдаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида VIII Тошкент халқаро реклама фестивали — "TAF!26" ўтказилди.

🤝 Фестиваль Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилди. Бу реклама, маркетинг ва креатив соҳасидаги мамлакатдаги йирик халқаро тадбирдир.

🟦 Тадбирнинг очилиш маросимида Қўмита раиси ўринбосари У. Давлатов сўзга чиқиб, Қўмита томонидан реклама бозорини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

👍 Фестиваль доирасида:
🔘 70 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий спикерлар иштирокида конференция бўлиб ўтди;
🔘 6 та залда 7 та йўналиш бўйича сессиялар ташкил этилди: брендинг, креатив, рақамли коммуникациялар, SMM, PR ва медиа;
🔘 35 та номинация бўйича танлов ғолиблари халқаро ҳакамлар ҳайъати қарори билан тақдирланди.

📁 Шунингдек, Қўмита мутахассиси "Ташқи рекламада аудиторияни ўлчаш ва таргетинг: халқаро тажриба" мавзусидаги панель муҳокамасида иштирок этди.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 12, 2026#биржа_савдолари Бухорода биржа савдолари бўйича семинар ўтказилди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Б…
  2. Oct 12, 2026#ОАВ_биз_ҳақимизда Истеъмолчилар мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар ✈️ Рақобат қўм…
  3. Oct 12, 2026👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами 🤔 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва исте…
  4. Oct 12, 2026Ҳаво йўллари орқали ички қатновлардаги йўловчи ташиш чипта нархлари пасайтирилди 🇺🇿 Ўзбе…
  5. Oct 10, 2026🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (5 - 10 октябрь кунлари) 🗓 5…
  6. Oct 9, 2026Айрим мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларнинг яқин ку…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →