TGViewer
raconteur raconteur @rakontur · 115 subscribers
Post #348 182
КУЗ

Хазонлар рақсига маюс термулиб,
Ўтган кунларимдан мантиқ ахтардим.
Илҳом келаётир дўстимдай кулиб,
Мунис кузга ифшо этгали дардим.

Мен қучоқ очгайман, дўсти меҳрибон
Пойига тўшайман нигоҳларимни.
Ул билан сирлашмоқ нақадар осон,
Ҳаётдан орттирган гуноҳларимни.

Маъсум куз минг ёшли донишманд сифат
Оҳиста ғудранар кўзларин юмиб.
Ҳар бир лаҳзасида гўзал бир ҳикмат,
Унга тўймаяпман тинглаб, тикилиб.

Ёшман-ку, не учун асов юракни
Ювош торттиради бу кекса наво?
Севаман баҳорни, қўнғир куртакни,
Кузни ҳам севмасдан бўлурми аммо?!

Менинг умрим нима? Мезондек дайдиб
Ҳақ учун курашга ҳамроҳ истадим.
Аммо кимларгадир дардларим айтиб
Фақат шеърлар битмоқ бўлди қисматим.

Мана, хазонларнинг тилида наво,
Рақс этиб йўқликка қилмоқда сафар.
Покландими шеърим билан бу дунё,
Ахир, битилган шеър эмас-ку зафар.

Ҳувиллаб ётибди қорачиқларим,
Ҳайҳот, мен уларни тўлдиролмадим.
Жангга тайёр турган нажоткор қалбни
Шеърдан бошқасига кўндиролмадим.

Куз эса минг ёшли донишманд сифат
Оҳиста ғудранар кўзларин юмиб.
Бу қандай афсунгар, бу қандай хилқат,
Нечун тўймаяпман унга тикилиб?!

©️ Чори Аваз
  • ❤ 2
More from @rakontur
  1. Oct 7, 2026*** Бўйним чарчаб кетди, дада. Келинг, озроқ буриламиз. Келинг, менга уй ўрнига Турон дега…
  2. Oct 5, 2026КИМЛАНИШ Сен кимсан – гуноҳин парвариш этган, муҳаббат ўрнига, савоб ўрнига? Сен кимсан –…
  3. Oct 5, 2026ВИДО Кетарман ложарам кетарман нолиб, тағин вайронадан вайроналарга. Кетарман дарбадар, ке…
  4. Oct 3, 2026**** Маҳзун бир қушга айлансам, Учиб кетсам, учиб кетсам. Ширин бир тушга айлансам, Сўнг ё…
  5. Oct 2, 2026МЕНДАН НЕ ИСТАЙСАН? Мендан не истайсан — игна тилимда, Мендан не истайсан — лабларимда ип.…
  6. Sep 30, 2026Қуёш қайтди. Ғуруб палласи Эриётир қоронғиликда. Қиров тушган кузак даласи Ухлаб ётар қора…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →