🌿
САБР ҲАҚИДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОЯТЛАРҚуръони Каримда сабрнинг фазилати ва сабр қилувчиларга бериладиган улуғ мукофотлар ҳақида кўплаб оятлар келган.
📖
«Инсон» сураси, 12-оят:«Ва уларни сабр қилганлари учун жаннат ва ипак билан мукофотлади».
📖
«Наҳл» сураси, 127-оят:«Сабр қил! Сенинг сабринг фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир».
📖
«Бақара» сураси, 45-оят:«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар».
📖
«Бақара» сураси, 153-оят:«Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир».
📖
«Бақара» сураси, 155-оят:«Сабр қилувчиларга хушхабар бер».
📖
«Мўминун» сураси, 111-оят:«Бугун Мен уларни сабр қилганлари учун мукофотладим».
📖
«Оли Имрон» сураси, 200-оят:«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг, сабрда устун келинг ва (динингиз ҳимоясида) шай туринг!».
📖
«Аср» сураси, 3-оят:«...ва бир-бирларини ҳаққа тавсия қилган ва бир-бирларини сабрга тавсия қилганлардир».
📖
«Муззаммил» сураси, 10-оят:«Ва улар айтаётган нарсаларга сабр қил ҳамда улардан гўзал тарзда узоқлаш».
📖
«Раъд» сураси, 24-оят:«Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!».
📖
«Фурқон» сураси, 75-оят:«Ана ўшалар сабр қилганлари учун юксак даражалар (жаннат) билан мукофотланурлар».
📖
«Аҳқоф» сураси, 35-оят:«Бас, (эй Муҳаммад), пайғамбарлардан азм-матонат эгалари сабр қилганларидек сабр қил».
📖
«Ҳуд» сураси, 49-оят:«Бас, сабр қил. Албатта, гўзал оқибат тақводорларникидир».
📖
«Қалам» сураси, 48-оят:«Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил».
📖
«Фусссилат» сураси, 35-оят:«Унга фақат сабр қилганларгина эришарлар».
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни сабрли ва матонатли бандаларидан қилсин. Омин!
@quranuz