🌿 САБР ҲАҚИДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОЯТЛАР
Қуръони Каримда сабрнинг фазилати ва сабр қилувчиларга бериладиган улуғ мукофотлар ҳақида кўплаб оятлар келган.
📖 «Инсон» сураси, 12-оят:
«Ва уларни сабр қилганлари учун жаннат ва ипак билан мукофотлади».
📖 «Наҳл» сураси, 127-оят:
«Сабр қил! Сенинг сабринг фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир».
📖 «Бақара» сураси, 45-оят:
«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар».
📖 «Бақара» сураси, 153-оят:
«Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир».
📖 «Бақара» сураси, 155-оят:
«Сабр қилувчиларга хушхабар бер».
📖 «Мўминун» сураси, 111-оят:
«Бугун Мен уларни сабр қилганлари учун мукофотладим».
📖 «Оли Имрон» сураси, 200-оят:
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг, сабрда устун келинг ва (динингиз ҳимоясида) шай туринг!».
📖 «Аср» сураси, 3-оят:
«...ва бир-бирларини ҳаққа тавсия қилган ва бир-бирларини сабрга тавсия қилганлардир».
📖 «Муззаммил» сураси, 10-оят:
«Ва улар айтаётган нарсаларга сабр қил ҳамда улардан гўзал тарзда узоқлаш».
📖 «Раъд» сураси, 24-оят:
«Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!».
📖 «Фурқон» сураси, 75-оят:
«Ана ўшалар сабр қилганлари учун юксак даражалар (жаннат) билан мукофотланурлар».
📖 «Аҳқоф» сураси, 35-оят:
«Бас, (эй Муҳаммад), пайғамбарлардан азм-матонат эгалари сабр қилганларидек сабр қил».
📖 «Ҳуд» сураси, 49-оят:
«Бас, сабр қил. Албатта, гўзал оқибат тақводорларникидир».
📖 «Қалам» сураси, 48-оят:
«Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил».
📖 «Фусссилат» сураси, 35-оят:
«Унга фақат сабр қилганларгина эришарлар».
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни сабрли ва матонатли бандаларидан қилсин. Омин!
@quranuz
Post #24504
9.29K
- ❤ 94
- 👍 23
- 😭 10
- 🔥 2