TGViewer
QURAN.UZ QURAN.UZ @quranuz · 86.4K subscribers
Post #24497 9.89K
📜Намл сурасидаги Қуръони карим балоғати

Кетма-кет келган беш оятда бир сўз ва унинг турли шакллари қўлланиб, ҳар бир ўринда турлича маънони ифодалаган. Бу — «ننظر» (нанзуру) сўзи ва унинг турли шаклларидир:

1. «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми», Намл сураси, 27-оят.
◽️Бу ердаги «سَنَنظُرُ» (сананзуру) — «текшириб, аниқлаймиз», яъни сенинг рост ёки ёлғон гапираётганингни аниқлаймиз, деган маънодадир.

2. «Бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнгра четга чиқиб, назар сол-чи, нима қайтарурлар", Намл сураси, 28-оят.
◽️Бу ердаги «فَانظُرْ» (фанзур) — «қулоқ сол, эшит», яъни мактубни уларга етказганингдан кейин уларнинг қандай жавоб беришларини эшит, деган маънодадир.

3. «Улар: «Биз куч-қувват эгаларимиз ва азму шижоат эгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Нима амр қилишингни ўйлаб кўр», – дедилар», Намл сураси, 33-оят.
◽️ Бу ердаги «فَانظُرِي» (фанзурий) — «ишингни ўйлаб қил, қарор қабул қил», яъни қандай йўл тутиш ва нимага буюришни ўзинг ҳал қил, деган маънодадир.

4. «Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нима билан қайтар эканлар», Намл сураси, 35-оят.
◽️ Бу ердаги «فَنَاظِرَةٌ» (фаназиротун) — «кутиб турувчи», яъни элчилар қандай жавоб билан қайтишларини кутиб тураман, деган маънодадир.

5. «У (Сулаймон): «Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг. Кўрайлик-чи, у (малика) танирмикан ёки танимайдиганлардан бўлурмикан?» – деди», Намл сураси, 41-оят.
◽️Бу ердаги «نَنظُرْ» (нанзур) — «билиб оламиз, аниқлаймиз», яъни у ҳақиқатни англаб, тўғри йўлни топадими-йўқми, билиб оламиз, деган маънодадир. Валлоҳу аъламу ва биҳит тавфиқ.

Устоз Ҳасан Аққод
.

@quranuz
  • ❤ 78
  • 👍 17
  • 😭 5
  • 🔥 2
More from @quranuz
  1. Oct 1, 2026Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй Устоз! Фазилатли Шайх Ҳазратлари! Дин йўлида олиб бораётган иш…
  2. Sep 30, 2026#кун_дуоси Маъноси: «Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди». Мозин…
  3. Sep 30, 2026🌙 Байрамингиз муборак, азиз устозлар! Ҳурматли устозлар, хусусан, Қуръони Карим ўқитувчил…
  4. Sep 30, 2026#Кун_ояти «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz
  5. Sep 30, 2026#қироат Жосия сураси 7-8 оятлар Саъд ал-Ғомидий қироати @quranuz
  6. Sep 30, 2026📜Саккизта кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган оят "Эй Нуҳ, Биздан сенга ва сен билан б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →