Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй Устоз!
Фазилатли Шайх Ҳазратлари! Дин йўлида олиб бораётган ишларингизда Аллоҳ мадад берсин! Устоз сизга қалбдаги сўзларимни шеърий тарзда ёзиб беришга ижозат берсангиз, аслида бу шеър бир мусулмон биродарнинг қаламларига мансуб, лекин сизга анчадан бери миннатдорчилик билдиргим келар эди-ю лекин буни қандай қилиб айтишни билмай юрган эдим. Фурсатдан фойдаланиб, айни мен сизга айтмоқчи бўлган гаплар шу шеърда ёзилган экан:
Бир шарик тингладим ёп-ёруғ кунда,
Англадим Иймон не, не эрур Ихлос.
Бирор бир дунёвий даъво йўқ менда,
Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй устоз!
Менга таъсир қилди жаъми сўзингиз,
Демак жаъми сўзга собит ўзингиз.
Кўрмаган бўлсамда бир бор юзингиз,
Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй устоз!
Ҳайратда қотдим мен зулмат суринди,
Зимистон кечада бир нур кўринди.
Менга хитоб бўлди: Дўстим юр, энди,
Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй устоз!
Амал майдонида ғариб эмассиз,
Шўрлик аҳволимни асло севмассиз.
Эҳтимол сиз мени шогирд демассиз,
Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй устоз!
Одамалар бир-бирин мансаб деб қучса,
Ёки мол-давлат деб пар қушдек учса,
Жаъмики муҳаббат изидан кўчса,
Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй устоз!
Ёвларингизга гоҳ йиғлаб куларман,
Аларнинг охирин тахмин қиларман,
Юсуф пайғамбарнинг сабрин тиларман,
Сизни Аллоҳ учун суйдим, эй устоз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Саломат бўлинг!
@quranuz
Post #24570
8.63K
- ❤ 108
- 😢 24
- 👍 15
- 🔥 2