#bir_asar_tarixi
1844 йили Достоевский «Бечора одамлар» романи ғоясини ўйлаб қўйди. Унинг ҳамхонаси Григорович қўлёзмаларни Некрасовга етказади. Улар кечаси билан ухламай, «Бечора одамлар»ни ўқиб чиқишади. Тонг саҳарлаб Достоевский ҳузурига ошиқишди ва қалбларини чулғаб олган ҳиссиётларни улашишга ҳаракат қилишди. «Янги Гогол туғилди!» дея Некрасов қўлёзмаларни Белинскийга топширди. У ҳам ўз навбатида «Ушбу роман рус ҳаётининг шу пайтгача ҳеч кимнинг ҳатто, тушига кирмаган сир-асрорлари, феъл-атвори ва табиатини очиб берди», дея асарни юқори баҳолади.
P.S. Тез кунларда Достоевскийнинг «Қиморбоз» асари ҳақида фикр-мулоҳазаларим билан ўртоқлашаман, насиб этса.
✍🏽@qoraa_qalam
Post #579
172

- 👍 7
- 🔥 2