#mulohaza
Онамнинг бувилари раҳматли Ҳури отин умуман телевизор кўрмас эдилар. Ҳатто ўзларича «дилбузар» деб ном қўйиб олган эдилар. Аввалари хавф кўлами унча катта эмасди. Ҳозир эса фарзандингиз қўлидаги бир дона телефон кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Катта қизим корейс тилига қизиқишига унча эътибор бермаган эдим. Лекин Дониёр Насриддинов айтган ҳолат ўзимизда ҳам кузатилгани учун диққатли бўлишимиз керак экан деган мулоҳазага бордим. Ваҳоланки, қизимнинг телефони йўқ. Фарзандининг қўлидан эртаю кеч телефон тушмайдиган ота-оналар жуда эҳтиёт бўлишлари керак экан.
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1140
44