Иситиш мавсумида кўмир ва ёқилғи сотиб олиш учун аҳолига ёрдам кўлами кенгайтирилиши мумкин
Президент фармони лойиҳасига кўра, кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ёрдам энди нафақат Ижтимоий реестрдаги оилаларга, балки оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваригача бўлган оилаларга ҳам берилади. Бу ёрдамни тўлаш муддати 2029 йил 1 январгача узайтирилади.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан коммунал харажатларни қоплаш, коммунал қарздорликни ёпиш ҳамда кўмир ва бошқа ёқилғи харажатларини қоплаш учун бериладиган ёрдам ҳам МИХнинг 2 бараваригача даромади бўлган оилаларга татбиқ этилади.
Фармон лойиҳасида, шунингдек, ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам бериш назарда тутилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаларида эса аҳоли учун суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилган. Суюлтирилган газ бўйича эҳтиёжманд оилаларга ойига 20 кг гача ҳар бир килограмм учун 3 000 сўм компенсация тўланади.
@pressuzb
Post #7695
5.79K