TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.6K subscribers
Post #7691 6.67K
“Тунги комментчилар” қаердан келади? Зеленскийнинг гапи қизиқ саволларни ўртага ташлади

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг “Яндекс” компанияси дата-марказларига берилган зарбалардан кейин ижтимоий тармоқларда ботлар фаоллиги, нафрат ва провокациялар камайганини билдирди.

Гап шундаки, ботлар ҳар доим ҳам телефон ушлаб ўтирган реал одамлар эмас. Махсус дастурлар ва автоматлаштирилган аккаунтлар серверлар орқали бир вақтнинг ўзида минглаб пост, комментарий ва реакциялар қолдириши мумкин.

Зеленскийнинг фикрича, Россиядаги дата-марказлар ишида узилишлар бошлангач, ана шундай тармоқларнинг бир қисми ҳам ишдан чиққан ва натижада ижтимоий тармоқлардаги сунъий фаоллик пасайган.

“Кўпчилик буни сезди: нафрат, бўлиниш ва провокациялар камайди. Чунки ботлар камайди. Бу ботлар қаердан келаётгани эса жуда аниқ”, — деди Зеленский.


Дарҳақиқат, зарбалардан кейин “Яндекс»” тармоғидан келаётган автоматлаштирилган трафик кескин пасайган. Аммо мутахассислар бу трафикнинг барчасини сиёсий ботлар деб бўлмаслигини айтмоқда. Ҳозирча бу — Зеленскийнинг кузатуви ва баҳоси.

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ҳам қизиқ манзарани кузатиш мумкин. Охирги вақтларда айрим мавзуларда, айниқса тунги вақтда, бирданига юзлаб аккаунтлар “уйғониб” қолмоқда. Улар деярли бир хил тезисларни илгари суради, ўхшаш жумлалардан фойдаланади ва бир хил руҳдаги эътирозларни ёзади. Бир аккаунт бошлаган фикрни бошқаси давом эттиради, яна бири уни қўллаб-қувватлайди. Натижада комментарийларни ўқиган одамда гўё бутун интернет шу масалада бир фикрга келгандек таассурот пайдо бўлади.

Энг қизиғи, баъзан реал ҳаётда деярли муҳокама қилинмаётган масала комментарийларда фавқулодда “улкан норозилик”ка айланади. Одам пост остидаги юзлаб салбий изоҳларни кўриб, “демак, ҳамма шундай ўйлаяпти”, деган хулосага келиши мумкин.

Аслида эса ахборот майдонида сунъий кўпчилик эффектини яратиш учун минглаб одам шарт эмас. Бир нечта оператор, кўплаб аккаунтлар ёки автоматлаштирилган тизимлар орқали битта тезисни кўпайтиришнинг ўзи кифоя. Шу тариқа битта фикр юзта фикрдек, кичик гуруҳ эса катта жамоатчиликдек кўриниши мумкин.

Албатта, ҳар бир танқидий изоҳни “бот” ёки “буюртма” деб аташ мутлақо нотўғри. Интернетдаги норозилик ҳам жамоатчилик кайфиятининг бир қисми. Лекин юзлаб бир хил изоҳни ҳам автоматик равишда юзлаб мустақил одамнинг позицияси деб қабул қилиш соддалик бўлади.

Чунки бугун интернетда кўпчилик бўлиб кўриниш учун ҳар доим ҳам кўпчилик бўлиш шарт эмас. Баъзан бир нечта оператор, ўнлаб аккаунт ва битта вазифанинг ўзи етарли. Жамоатчилик буни “кремлботлари” деб ҳам атайди.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Oct 13, 2026❗️Uzbekistan Airways маҳаллий рейсларда нархларни пасайтиради 16 октябрдан маҳаллий йўнали…
  2. Oct 13, 2026Иситиш мавсумида кўмир ва ёқилғи сотиб олиш учун аҳолига ёрдам кўлами кенгайтирилиши мумки…
  3. Oct 13, 2026Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига бин…
  4. Oct 13, 2026Тараққиётни импорт қилиб бўлмайди Хориждан технология, инвестиция, тажриба ва билим олиб к…
  5. Oct 13, 2026Президент Шавкат Мирзиёев робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мура…
  6. Oct 13, 2026Ўзбекистон — робототехника бўйича жаҳон чемпиони! Жанубий Кореяда ўтказилган FIRST Global…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →