Тараққиётни импорт қилиб бўлмайди
Хориждан технология, инвестиция, тажриба ва билим олиб келиш мумкин. Лекин кучли давлатни тайёр ҳолда олиб келиб бўлмайди. Уни шу жамиятнинг ўзи қуради.
Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган “ЎЗ” — Ўзбекистон, Ўзгариш, Ўзлик ва Масъулият ғоясининг мазмуни ҳам шунда.
Дунёга очилиш — ўзлигингдан воз кечиш дегани эмас. Аксинча, энг яхши тажрибани олиб, уни ўз заминингда, ўз имкониятинг ва қадриятларингга таяниб ривожлантириш — ҳақиқий тараққиёт.
“ЎЗ” — ўзгаришни четдан кутмаслик, ўз кучига таяниш ва мамлакат келажагига дахлдорликни ҳис қилиш ғояси.
Чунки Ўзбекистоннинг келажаги қаердадир тайёр турган лойиҳа эмас. Уни ўзимиз қурамиз.
@pressuzb
Post #7693
5.85K