Саида Мирзиёева жаҳоннинг энг йирик инвестиция гигантларидан бири — BlackRock раҳбарияти билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг АҚШга ташрифи юқори даражадаги муҳим учрашувлар билан қизғин давом этмоқда.
Навбатдаги мулоқот жаҳон молия бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бири — BlackRock компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. BlackRock ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақанинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланаётгани таъкидланди.
@pressuzb
Post #7539
780






