TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.2K subscribers
Post #7527 3.83K
Президент учун энг муҳими — одамларнинг ҳаётидаги ўзгаришлардир!

Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифларида бир жиҳат доим кўзга ташланади: Президент вазиятни ва аҳолининг кайфиятини одамлар билан бевосита мулоқот орқали баҳолайди.

Шунинг учун давлат раҳбари маҳаллаларга киради, кўчада одамлар билан гаплашади, уларнинг даромади, иши, оиласи, фарзандлари ҳақида сўрайди. Бундай мулоқотларда одамларнинг ўз ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида айтган гаплари тингланади. Андижонда ҳам шундай бўлди.

Президент билан суҳбатлашган аёл йиллар давомида Россияда ишлаганини, бугун эса Ўзбекистонга қайтиб, ўз юртида хориждагидан ҳам яхшироқ даромад топаётганини айтди. Бугун у икки фарзандини тарбиялаяпти, улардан бири эса тиббиёт институти талабаси бўлди.

Бу оддий суҳбат бўлиб қолмади. Президент эртаси куни катта йиғилишда айнан шу аёлнинг ҳаётидаги ўзгаришни мисол қилиб келтирди. Чунки ислоҳотнинг натижаси баъзан катта рақамлардан ҳам аниқроқ битта инсон тақдирида кўринади.

Кимдир иш излаб четга кетиш ўрнига ўз юртида даромад топяпти. Кимдир иш ўрни яратиб, бошқаларни ҳам ишли қиляпти. Ота-она кечагидан яхшироқ яшаб, фарзандига таълим бериш имконига эга бўляпти.

Президент учун энг муҳим натижа — ислоҳотларнинг одамлар ҳаётида акс этишидир. Шунинг учун Шавкат Мирзиёев ҳудудларга борганда одамлар орасига кириб, уларни бевосита эшитишга алоҳида аҳамият беради. Зеро, жойлардаги ҳақиқий ўзгаришларга энг холис баҳони охир-оқибат ўша ерда яшаётган одамларнинг ўзи беради.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Sep 24, 2026Саида Мирзиёева жаҳоннинг энг йирик инвестиция гигантларидан бири — BlackRock раҳбарияти б…
  2. Sep 24, 2026❗️Эксклюзив: Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг БМТ олий минбарида сўзл…
  3. Sep 24, 2026❗️Минг нафар ишчиси бор саноат корхоналари ходимларига янги имтиёзлар берилади Президент Ш…
  4. Sep 24, 2026“Ният қиламиз, тинчлик ҳамма ерда барқарор бўлсин. Дунёда тинчлик бўлса, яқинимизда бўлаёт…
  5. Sep 24, 2026❗️“Андижонда шунча муаммо бўла туриб, мен Тошкентда қандай тинч ўтираман?” — Шавкат Мирзиё…
  6. Sep 24, 2026Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни эс…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →