❗️Минг нафар ишчиси бор саноат корхоналари ходимларига янги имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чораларини эълон қилди.
Камида 1 минг нафар ишчиси бор корхоналарда ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда ишга олиб келиш ва олиб кетиш учун транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Шунингдек, бундай корхоналарда камида 5 йил ишлаган ходимларнинг фарзандлари контракт тўлови қоплаб берилади.
@pressuzb
Post #7525
6.36K