Бизнес қонунчилигида муҳим процессуал ўзгариш — “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, хусусий секторга дахлдор ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлиги экспертизасидан олдин Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиниши шарт бўлди.
Йиллар давомида кабинетларда, реал бозор шароитидан узилган ҳолда ёзилган ҳужжатлар қабул қилиниб, сўнг бизнесга юк бўлаётган бир пайтда бу қадам ниҳоятда зарур эди.
Янги тартиб хусусий секторга ўйин қоидалари кучга кирмасиданоқ уларга барвақт эътироз билдириш ва таклиф киритиш имконини яратади.
Механизм шунчаки қоғозда қолмаётганига биргина мисол — Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида солиқ, муаммоли кредитлар ва гаров каби ўта таъсирчан йўналишларга оид 11 та лойиҳа кўриб чиқилди, лойиҳалар билдирилган эътирозлар сабабли қайта ишлаш учун ортга қайтариб юборилди.
Бизнесга бевосита таъсир ўтказадиган қоидалар ва чекловлар хусусий секторнинг ўзи билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқилиши — бу соғлом иқтисодий муҳитнинг асосий шартларидан биридир.
Буни доимий ишлайдиган амалий ва самарали институтга айлантириш эса хусусий сектор манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади.
@platformauzb
Post #18565
6.91K
Forwarded from platformauzb_live