❗️ Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги механизми
Эндиликда хусусий секторга дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги экспертизасидан олдин Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиниши шарт. Мазкур тартиб «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.
✔️ Бу тадбиркорларга бизнесга ортиқча харажат ва мажбуриятлар юклайдиган нормалар юзасидан ҳужжатлар қабул қилинишидан олдин ўз таклиф ва эътирозларини билдириш имконини беради.
Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида солиқ, муаммоли кредитлар ва гаров масалаларига оид 11 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди. Билдирилган эътирозлар асосида лойиҳалар қайта ишлаш учун қайтарилди.
Батафсил видеода 💜
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24762
2.08K