Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Шинжонга бизнес миссияси ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
🇺🇿🇨🇳 Савдо-саноат палатасида Хитой халқаро савдони ривожлантириш кенгаши (CCPIT) Шинжон бўлими делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов, раис маслаҳатчиси Жамил Максуди ҳамда CCPIT Шинжон бўлими раиси ўринбосари Лю Тянь иштирок этди.
Учрашув бошида Лю Тянь Палатага кўп йиллик ҳамкорлик ва кўмак учун миннатдорлик билдирди. Таъкидлаш жойизки, Палата кўмагида CCPIT Шинжон бўлими сўнгги йилларда Ўзбекистонда 15 та савдо-иқтисодий тадбир ўтказган.
Учрашувнинг бош мавзуси ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Шинжонга режалаштирилаётган ташрифи бўлди. Бизнес миссияда 15 та тармоқдан 150 га яқин тадбиркор иштирок этиши кутилмоқда. Устувор йўналишлар сифатида чорвачилик, қорамолчилик, паррандачилик ва гўштни қайта ишлаш белгиланди.
Томонлар тадбиркорларни Хитой қорамолчилик технологиялари билан яқиндан таништириш, фермалар ва гўшт корхоналарига ташрифлар сонини ошириш муҳимлигини қайд этди.
Учрашув якунида меҳмонлар Палата раҳбариятини 30 октябрь куни Шинжонда бўлиб ўтадиган қўшни давлатлар савдо-саноат палаталари форумида иштирок этишга таклиф қилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24779
2.24K







- ❤ 2