🤩 Бугундан бизнесни рўйхатга олиш бошланди!
Президент “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган фармонни имзолаган эди.
📌 Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 15 октябрдан 30 ноябргача ўтказилиши белгиланган.
Рўйхатдан онлайн ўтиш мумкин:
🫥 юридик шахслар учун hisobot.stat.uz орқали;
🫥 ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун эса census.stat.uz орқали мустақил равишда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтган бизнес субъектларининг маълумотлари махфий ҳисобланади ва фақатгина статистик мақсадларда фойдаланилади.
📞 Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақами фаолият юритмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
