BRB LIFT халқаро реклама фестивалида энг яхши PR-лойиҳа бўлди
Бизнесни ривожлантириш банкининг BRB LIFT телевизион реалити-шоуси Тошкент халқаро реклама фестивали — TAF!26 да энг яхши PR-лойиҳа сифатида эътироф этилди.
Фестиваль доирасида турли компанияларнинг маркетинг ва коммуникация соҳасидаги ташаббуслари баҳоланди. Мустақил ҳакамлар ҳайъати BRB LIFT лойиҳасини энг яхши PR-лойиҳа деб топди.
Шунингдек, банк вакиллари тадбир иштирокчилари билан ўз тажрибаси ва амалий кейсларини ўртоқлашиб, бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган ёндашувлари ҳақида маълумот берди.
BRB тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес ривожига кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.
@platformauzb
Post #18543
7.92K
