Хитойликлар ҳам бизнинг тендерларда қандай "ютиш"ни ўрганиб олибди
«Ўзбектелеком» АКга қарашли«TELECOM SOFT» МЧЖ йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини автоматик назорат қилиш тизимлари учун ускуналар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 10,3 млрд сўм бўлган танлов ўтказди.
Танловда «HAC Smart Technologies Co., Ltd.» ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи — «HMN Smart Co., Ltd.» эса захира ғолиб сифатида қайд этилган.
Бироқ Хитойнинг мазкур икки компанияси бош офиси бир манзилда: Тяньцзинь шаҳри, TEDA ҳудуди, Second Avenue кўчаси, 62-уй, MSD-B2 биноси, 5–6-қаватлар.
Уларнинг телефон рақами (+86 22 5983 7850), факси (+86 22 5983 7802) ва электрон почтаси (public-info@hacglo.com) ҳам бир хил.
Қолаверса, «HMN Smart» сайтидаги махфийлик сиёсатида «HAC Smart Technologies» ва унинг аффилланган (ўзаро боғлиқ) ташкилотлари ҳақида маълумот келтирилган.
Шунга қарамай, танлов комиссияси иккала корхонани ҳам «Манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги» талаби бўйича «мувофиқ» деб баҳолаган.
Яна бир маълумот. Жорий йилнинг апрелида «TELECOM SOFT»нинг 7,67 млрд сўмлик бошқа тендерида HMN Smart ғолиб чиққан ва томонлар ўртасида шартнома имзолаган.(#)
@platformauzb
Post #18542
7.63K