TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49543 692
#Давра_суҳбати

💬 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида биринчи босқич талабалари билан психологик тренинг ўтказилди

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 101-гуруҳ талабалари иштирокида психологик суҳбат ва танишув тренинги ташкил этилди. Учрашувни институт психологи Исмоилов Ойбек олиб борди.

▪️Тадбирнинг асосий мақсади талабалар ўртасида ўзаро танишув ва самимий мулоқот муҳитини шакллантириш, уларнинг жамоага мослашувига кўмаклашиш ҳамда психология фани ҳақида дастлабки тушунчалар беришдан иборат бўлди.

💬 Суҳбат давомида талабалар иштирокида танишув тренинги ўтказилиб, уларнинг бир-бирлари билан яқиндан танишиши, эркин мулоқот қилиши ва жамоадаги ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, дўстона муносабат, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик каби муҳим қадриятларнинг аҳамияти таъкидланди.

➡️ Психолог Ойбек Исмоилов томонидан талабаларга психология фанининг мазмун-моҳияти, унинг инсон ҳаётидаги ўрни, шахслараро муносабатлар, ҳис-туйғуларни англаш ва бошқариш ҳамда инсон руҳиятини тушуниш борасида маълумотлар берилди.

📌 Мазкур учрашув талабаларнинг психологик билимларини ошириш, мулоқот кўникмаларини ривожлантириш ва таълим муассасасида соғлом психологик муҳитни шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Келгусида ҳам талабаларнинг маънавий-ахлоқий ва шахсий камолотини қўллаб-қувватлаш, уларнинг психологик фаровонлигини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлигини оширишга қаратилган тадбирларни давом эттириш муҳим аҳамият касб этади.

📝 Тошкент ислом институти матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 6
More from @oliymahad
  1. Oct 16, 2026#Yangiliklar 🌙 UCHINCHI RENESSANS GAVHARIGA MA’RIFIY TASHRIF 🔺Toshkent islom instituti M…
  2. Oct 16, 2026#Кун_тарихи 🌾 16 октябрь — Бутунжаҳон озиқ-овқат куни! 🌍 Ҳар йили 16 октябрда дунёнинг 1…
  3. Oct 16, 2026#Жума ✨Жума айёмингиз муборак бўлсин! «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот…
  4. Oct 15, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  5. Oct 15, 2026#Muslim_podcast 📱🗣NAMOZDAN KEYIN JAMOAVIY DUO QILISH BID'ATMI❓ 🎙 Ekspert: Zuhrobiddin d…
  6. Oct 15, 2026#Таъзия ▪️Таъзия ▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси "Ижтимоий фанлар ва тилла…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →