🌾 16 октябрь — Бутунжаҳон озиқ-овқат куни!
🌍 Ҳар йили 16 октябрда дунёнинг 150дан ортиқ мамлакатларида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил топган кун кенг нишонланади. Бундан асосий мақсад — очликка қарши курашиш ва барча учун хавфсиз озиқ-овқат таъминотини кафолатлашдир.
🎯 2026 йилги мавзу: "Бугун инновациялар ярат. Эртага озиқлантир." (
Innovate today. Nourish tomorrow.)🇺🇿 ФАОнинг Ўзбекистондаги йирик лойиҳалари: Ҳозирда мамлакатимизда 27 тадан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда:
💻 Рақамлаштириш ва инновациялар: Тошкентда Агроинновацион хаб барпо этилди, Фарғона водийсида "ақлли иссиқхоналар" ишга туширилди.
💧 Барқарор деҳқончилик: Ер ва сув ресурсларини тежовчи ҳамда Хоразмда тупроқ унумдорлигини сақловчи регенератив технологиялар жорий қилинмоқда.
🛡 Озиқ-овқат хавфсизлиги: Ер кодексини такомиллаштириш, фитосанитария ва ветеринария назоратини халқаро стандартларга мослаштириш ишлари олиб борилмоқда.
👩🌾 Ижтимоий қўллаб-қувватлаш: Хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ресурс тежовчи ҳамда яшил иссиқхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.
✍️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
