#Халқаро_симпозиум
🔺 ТИИ вакиллари “Имом Бухорийнинг илмий мероси: анъанавий ва замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро симпозиумида иштирок этмоқдалар
🔺Жорий йилнинг 9-октябр куни Туркиянинг Памуккале университетида “Имом Бухорийнинг илмий мероси: анъанавий ва замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро симпозиум ўз ишини бошлади.
🔺Нуфузли анжуманда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Буюк Британия, Нигерия, Саудия Арабистони, Қатар, Марокаш, Иордания ва Жазоир давлатларидан 60 дан ортиқ етакчи олимлар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этмоқда.
🟦Мазкур симпозиум Имом Бухорийнинг илмий меросини анъанавий қарашларни замонавий тадқиқот усуллари билан уйғунлаштирган ҳолда қайта тадқиқ этишга қаратилган.
🟦 Унда Туркия, Миср, Марказий Осиё, Мағриб, Ҳиндистон, Африка ва Ғарб кутубхоналарида сақланаётган Имом Бухорий қаламига мансуб қўлёзмалар ва улардаги маълумотларни илмий муомалага киритиш асосий йўналиш этиб белгиланган.
🟦Анжуман давомида алломанинг ҳадис методологияси, фиқҳий позицияси, унга нисбатан қилинган классик ҳамда замонавий танқидлар, шарҳ ва ҳошия ёзиш анъаналари, шунингдек, мадраса ва ижоза тизимидаги ўрни муҳокама қилинади. Шунингдек, рақамли асрда буюк меросни асраб-авайлаш ва уни замон талабларидан келиб чиқиб қайта талқин қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
➡️Ушбу халқаро симпозиумда Тошкент ислом институти ректори У. Ғафуров ва Илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчи С. Примов иштирок этмоқда.
➡️Таъкидлаш жоизки, Тошкент ислом институти Памуккале университетининг яқин ҳамкор ташкилоти ҳисобланади. Ушбу нуфузли анжуманда институт ректори У. Ғафуров ташкилий ҳайъат гуруҳи аъзоси сифатида иштирок этмоқда. Шунингдек, институт ректори У. Ғафуров ва Илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчи С. Примов 56 кишидан иборат халқаро илмий ҳайъат таркибига киритилган бўлиб, бу икки таълим муассасаси ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликнинг нақадар юксак босқичга кўтарилганидан далолат беради.
🟦 Ўзбекистондан келган делегация таркибида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Самарқанд Давлат университетининг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солеев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази вакили пленар йиғилишда табрик сўзи билан иштирок этишди.
💬 Эслатиб ўтамиз, Памуккале университети ва Тошкент ислом институти ўртасида 2024-йил 14-августда имзоланган англашув меморандуми икки таълим муассасаси ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
✍️ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram









