🔺ТИИ ва TIBU вакиллари ўртасида ўзаро илмий ҳамкорлик ва малака ошириш масалалари муҳокама қилинди
🔺Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров ҳамда илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчи Соатмурод домла Примов Истанбул шаҳридаги (TIBU) Туркия халқаро ислом, фан ва технология университетида ташриф билан бўлишди.
🔺Ташриф чоғида ТИИ вакиллари университет ректори, профессор-доктор Меҳмет Гўрмез билан учрашдилар.
🟢 2015 йилда ташкил этилган мазкур давлат олий таълим муассасасининг асосий концепцияси исломий илмий меросни янгича ёндашувлар асосида ўрганишга қаратилган. Университет анъанавий илоҳиёт мактаби бўлибгина қолмай, ислом илмлари, гуманитар ва фундаментал фанлар ҳамда замонавий технологияларни ягона маданият ва цивилизация контекстида уйғунлаштиришни мақсад қилган.
➡️Учрашувда икки таълим муассаса вакиллари томонидан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
💬 Мулоқот натижасида таълим муассасалари ўртасида ўзаро илмий алоқаларни йўлга қўйиш, ТИИ профессор-ўқитувчилари учун мазкур университетда малака ошириш курслари ва махсус тренинглар ташкил этиш ҳамда биргаликда илмий семинарлар ва конференциялар ўтказиш масалалар юзасидан келишувларга эришилди
✍️ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


