TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48655 1.75K
#Малака_ошириш #Отинойилар

🗣 Мутаассибликка қарши кураш ва ахборот таҳлили: Тошкент ислом институти ректори отинойиларга маъруза қилди

▫️ Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда отинойилар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида малака ошириш ўқувлари ташкил этилмоқда.

▪️ Мазкур ўқувлардан кўзланган асосий мақсад — диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш, уларни замонавий ахборот маконида юзага келаётган турли таҳдид ва салбий таъсирлардан хабардор қилиш, шунингдек, аҳоли ўртасида маърифий тушунтириш ишларини самарали ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.

▫️ Ўқувлар доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Ижтимоий тармоқлардаги мутаассибликни тарғиб қилувчи сайтлар ва гуруҳлар мазмун-моҳияти» мавзусида маъруза қилди.

▪️ Маъруза давомида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган диний мазмундаги ахборотларга танқидий ва таҳлилий ёндашиш, мутаассибликни тарғиб қилувчи материалларнинг мазмун-моҳиятини англаш ҳамда уларнинг салбий таъсирларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


📌 Бундай малака ошириш ўқувлари отинойилар ва диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларнинг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ахборот билан ишлаш салоҳиятини ошириш ҳамда жамиятда маънавий-маърифий муҳитни янада юксалтиришга хизмат қилади.

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
More from @oliymahad
  1. Sep 28, 2026#Раддия #Видеолавҳа 🔺 Зарарли одатлар - фалокат омилидир 🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов, Тошке…
  2. Sep 28, 2026#Мақола #Ўқитувчи_мураббийлар_куни 💡Устознинг мероси — илм ва ҳикмат 🌱Инсон дунёдан ўтад…
  3. Sep 28, 2026#Тайёрлов_курси 📝 Эълон: Олий диний таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган абитуриент…
  4. Sep 28, 2026#янгиликлар 🇮🇩Индонезияда Халқаро Бош имомлар конференцияси (IGIC 2026) бўлиб ўтмоқда 🗓…
  5. Sep 28, 2026#Maqola 💡Zamonning chiroqlari 📚 Ustozlik maqomi qanchalik yuksak daraja ekanini Rasulull…
  6. Sep 28, 2026#Кун_ояти 📖 «"Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ к…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →