TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48702 2.3K
#Тайёрлов_курси

📝 Эълон: Олий диний таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар диққатига!

📚 2027–2028 ўқув йилида олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

🔖 Тайёрлов курсига ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўқиётган ёки тамомлаган фуқаролар суҳбат асосида қабул қилинади.

⚡️ Ҳужжатлар қабул қилиш бошланди, шошилинг!

💳Тайёрлов курси фанлари:
✅ Араб тили;
✅ Фиқҳ;
✅ Ақоид;
✅ Ўзбекистон тарихи.

🗂 Зарур ҳужжатлар:
✔️Ариза;
✔️паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
✔️ўрта махсус ислом билим юрти дипломи нусхаси ёки ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома;
✔️3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат - сўнгги 3 ойда олинган.

⚠️Эслатма: Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумотнома кириш имтиҳонларида имтиёз бермайди. Тингловчилар ётоқхона билан таъминланмайди.

📌 Дарс машғулотларининг бошланиш вақти эълон қилинади.


📞 +998712400115

📍 Манзил: Тошкент, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

📱 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 7
  • 🔥 3
More from @oliymahad
  1. Sep 29, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Sep 29, 2026#Устозлар_мураббийлар_куни #Вақф 📖 Устозга эҳтиром – илмга эҳтиром: Тошкент ислом институ…
  3. Sep 29, 2026#Устозлар_мураббийлар_куни #Вақф 📖Устозга эҳтиром – илмга эҳтиром: Тошкент ислом институт…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →