#Вақф
📖Устозга эҳтиром – илмга эҳтиром: Тошкент ислом институтида улуғ айём кенг нишонланди
🔺 Бугун, 29 сентябрь куни Тошкент ислом институтида "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Устозга эҳтиром – илмга эҳтиром» шиори остида юксак савиядаги катта маърифий тадбир бўлиб ўтди.
▫️Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Уламолар Кенгаши аъзоси Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳри вакиллиги бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Абдулҳаким қори Матқулов, Жалолиддин домла Нуриддинов каби фахрий устозлар иштирок этдилар.
🔺Тадбирни институт ходими Абдулқаюм Исмоилов шеърий сатрлар ва самимий қутловлар билан очиб берди. Сўнг Қуръони карим тиловати маросимга ўзгача нур бағишлади. Чин дилдан қилинган дуои фотиҳаларда бугунги кунда орамизда бўлмаган, Олий Маъҳад ва бошқа диний таълим муассасалар ривожига ҳисса қўшиб ўтган марҳум устозларнинг охиратлари обод бўлиши сўралди.
▫️ Сўнг Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров барча устозларни қутлуғ айём билан табриклаб, уларнинг шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тилади.
🔺Шундан сўнг, устозлик мақомининг нақадар улуғлигини намоён этган анжуманда сўз навбати юртимизнинг таниқли уламоларига берилди. Устозларни табриклаб Зайниддин домла, Абдуқаҳҳор домла, Абдулҳаким қори Матқулов, Жалолиддин домла сўзга чиқди. Нутқ сўзлаган маърузачилар мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган, йиллар давомида минглаб шогирдларни тарбиялаган фахрий устозлар ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган муаллимларнинг меҳнатини эътироф этдилар.
🔺Тошкент ислом институтининг 15 нафар фидоий устоз ва ходимларининг ҳар бирига 5 миллион сўмдан, жами 75 миллион сўмлик моддий ёрдам хайрия сифатида ўтказиб берилди.
Шунингдек, институтда фаолият юритаётган асосий штатдаги 123 нафар устоз ва мураббийларнинг барчаларига Вафқ хайрия жамоат фонди томонидан байрам совғалари улашилди ҳамда ташриф буюрган барча меҳмонлар ҳамда профессор-ўқитувчиларга «Крембер» брендининг ширинликлар тўплами улашилди.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу файзли анжуман жамиятимизда илм аҳлига, уламолар ва муаллимларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
🟣 Батафсил...
©️ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram









